«Арсенал» Обамеянгни 60 млн еврога сотиб олишга яқин

Narzulla Saydullayev
15 янв 2018
Машхур журналист Гильем Балаге «Арсенал» Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олишга яқинлигини маълум қилди.

«Яқин орада «Арсенал» бир қанча трансферларни тасдиқлайди. Улардан бири Обамеянгнинг «Боруссия»дан сотиб олиниши бўлади. Бугун у таркибдан чиқариб ташланди.

Лондонликлар ҳужумчи учун 60 миллион евро беришга тайёрлар. «Арсенал» «Боруссия» ушбу таклифни қабул қилишига ишонмоқда.

«Канонирлар» Обамеянг Санчеснинг ўрнига яхши ўринбосар бўлишига ишонишмоқда», – дейди Балаге.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: