

Лондонликлар яқин кунларда 24 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери бўйича таклиф беради, хавбекнинг ўзи "Эмирейтс"га ўтишга тайёр.
"Арсенал" январда Буэндиа билан шартнома имзолашни хоҳлаган эди, аммо "Норвич" рад жавобини берган, шу сабаб "канонирлар" "Реал"дан Мартин Эдегорни ижарага олишган эди.
Буэндианинг "Норвич" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум Чемпионшип доирасидаги 39та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 16та ассист қайд этди.



