

Лондон клуби жорий мавсум АПЛда 33 та ўйин ўтказган Маттео Гундузига янги битим таклиф қилиб, унинг маошини ҳафтасига 75 минг фунт стерлинг қилиб белгилашни кўзлаб турибди. Қайд этиш жоиз, франциялик футболчи мавсум аввалида “Лорьян” жамоасидан Лондонга кўчиб ўтганди. Аввалроқ унга ПСЖ қизиқаётганлиги, аммо “тўпчилар” уни сотишни рад этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.



