

"The Sun" хабарига кўра, "канонирлар" айни дамда 14 мураббийнинг номзодини кўриб чиқмоқда. Уларнинг орасида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси Руй Фариа ҳам бор.
Олдинроқ "Арсенал" Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Желько Бувачнинг ишларини ҳам кузатаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.



