"Арсенал" "Манчестер Юнайтед" устидан ҳақли равишда ғалаба қозонди" — Рой Кин

Sherzod Nurmatov
23 янв 2023
Рой Киннинг фикрича, "Арсенал" МЮни ҳақли тарзда мағлуб этди.

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рой Кин "Арсенал"нинг АПЛ доирасидаги "қизил иблислар" устидан қозонган ғалабаси (3:2) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Арсенал" ҳақли равишда ғалаба қозонди, гарчи "Манчестер Юнайтед" иккинчи таймда уларга жуда жиддий босим ўтказган бўлса-да. Ўйлайманки, лондонликлар Премьер-лигани муносиб тарзда етакчилик қилмоқда", – деди Кин.

19 та ўйиндан сўнг "Арсенал" 50 очкога эга ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лондонликлар иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан 5 очко олдинда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail