

Клуб футболчи трансферига ўзи учун рекорд даражадаги суммани таклиф қилди, дея хабар берди "Football London".

Манбанинг ёзишича, "канонирлар" неаполитанларга нигериялик ҳужумчи учун 98 миллион евро таклиф қилган ва жавобни кутишмоқда.
Африкалик юлдуз ўтган мавсумда жамоа сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



