“Арсенал” ҳимоячиси Дани Себальосни мақтади

Лондон клубининг ҳимоячиси Эктор Бельерин жамоадошини мақтади.

“Дани — мен кўрган энг яхши ўйинчилардан бири. Мен уни анчадан бери биламан. Биз Испания ёшлар терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Дани — қойилмақом футболчи. У аллақачон “Арсенал”ни кучайтириб бўлди. У машғулотларда ҳам қаттиқ меҳнат қилмоқда. “Арсенал” ажойиб трансферни амалга оширди”,—дейди Эктор.


Манба: “Арсенал” расмий сайти