"Арсенал" ҳимоячиси бу мавсум бошқа майдонга тушмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
7 дек 2018
"Арсенал" ҳимоячиси Роб Холдинг чап тиззасидан жиддий жароҳат олди.

23 ёшли футболчи 6 ойдан 9 ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин.

Жорий мавсум Холдинг "тўпчилар" сафида АПЛнинг 10та учрашувида майдонга тушди. Холдинг "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳснинг 36-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports