"Арсенал" ҳимоячилар Сеад Колашинац ва Пабло Мари билан қишки трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр

Alisher
12 янв 2022
"Арсенал" икки ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Колашинац "Марсель"га ўтишга яқин, Мари эса ижара борасида "Удинезе" билан музокаралар олиб бормоқда.

Колашинац 2021/22 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 5та, Мари эса 3та ўйинда майдонга тушди.

Футболчилар жорий мавсум самарали ҳаракат амалга оширишмади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano