

"Daily Express" маълумотига кўра, "канонирлар" Максанс Лакруага қизиқиш билдирган. Бўйи 191 см бўлган марказий ҳимоячи элит клублар учун юқори даражадаги кучайтириш сифатида баҳоланмоқда ва аллақачон "Арсенал" ҳамда "Ливерпуль" скаутлари диққат марказида бўлиб турибди.

25 ёшли франциялик футболчи 2024 йилнинг ёзида "Вольфсбург"дан кўчиб ўтганидан сўнг Премьер-лигага жуда тез мослашди ва жисмоний кучи ҳамда ҳимоядаги ишончли ўйини билан илиқ таассурот қолдирди. Бироқ "Кристал Пэлас" бир трансфер ойнасида икки нафар асосий ҳимоячисидан айрилишни истамаяпти. Шу сабабли, агар Лакруа трансфери амалга ошса, у эҳтимол ёзга қолдирилади.



