

"Арсенал" фаолиятидаги янги чақириққа тайёр бўлган 25 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.
Расмий музокаралар бўлиб ўтмади, аммо Лондон клуби бир неча ойлардан буён ўйинчининг вакиллари билан алоқада.
Жезуснинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. У ёзда бошқа клублар билан музокаралар ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Бразилиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 11та ассист қайд этди.



