UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  2 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  7 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1

"Арсенал" футболчилари "Челси" дўконидан рақиб жамоа пайпоқларини сотиб олишга мажбур бўлди Янгиликлар

"Арсенал" футболчилари "Челси" дўконидан рақиб жамоа пайпоқларини сотиб олишга мажбур бўлди

Теглар :  АрсеналЧелси
Лондон дербиси "канонирлар"нинг савдо қилиши туфайли 30 дақиқага кечикди.

Аёллар ўртасида Англия чемпионати доирасидаги "Челси" — "Арсенал" учрашуви 30 дақиқа кеч бошланди, сабаби "канонирлар" "Стемфорд Бриж"га нотўғри рангдаги пайпоқ (гетри)лар олиб келишганди.

"Арсенал" клуб расмийсининг хатоси туфайли "Челси" дўконидан сотиб олинган қора рангдаги пайпоқларда тўп тепишга мажбур бўлди. Жамоа қизишиш машғулотларида оқ пайпоқларда майдонга чиқди, бироқ мезбонлар ҳам шу рангдаги пайпоқда бўлгани боис, ўйин комиссари "тўпчилар"га бошқа рангдаги пайпоқ кийиш талабини қўйди.

Ноилож қолган "Арсенал" рақибнинг меҳмондаги ўйинларда фойдаланадиган қора-кўк гетриларини харид қилишга мажбур бўлди, футболчилар клуб эмблемаси ва ишлаб чиқарувчи ҳамкор логотипини беркитиш учун махсус лента таққан ҳолда майдонга чиқишди.

Беллашув "Челси" аёллар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика