"Арсенал" Эл Ненни бўйича "Галатасарой"нинг таклифини рад этди

Alisher
9 сен 2021, 18:24
"Арсенал" ярим ҳимоячи Муҳаммад Эл Неннининг трансфери бўйича "Галатасарой" таклифини рад этди.

Истанбул клуби Миср терма жамоаси ўйинчиси билан Туркиядаги трансфер ойнаси сўнггига қадар шартнома имзолашни режалаштирган эди.

Эл Неннининг "Арсенал" билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ, Муҳаммад Туркияда ўйнаган, у ижара асосида "Бешиктош" клубида ҳаракат қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports