"Арсенал" Денис Суарес харидидан воз кечиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 апр 2019
Ярим ҳимоячи Денис Суарес "Арсенал"да қолмайдиганга ўхшайди.

Испаниялик бир неча ойдан бери жароҳатидан қутила олмаяпти ва яқин вақт ичида фақат махсус машғулотларда иштирок этади. Бу муаммо Суареснинг Лондон клубида қолишига салбий таъсир кўрсатиши ва футболчи "Барселона"га қайтиб кетиши мумкин.

Денис Суарес ижара асосида "Барселона"дан "Арсенал"га ўтган эди. 25 ёшли футболчи жорий мавсум "Арсенал" сафида 6та учрашувда майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail