"Арсенал" Дебюшини "Вест Бромвич"га ижарага бермоқчи

Aslanov Jasurbek
23 дек 2015
"Арсенал" ҳимоячиси Матьё Дебюши январда "Вест Бромвич"га ижара асосида ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, ижара келишув муддати ярим йилни ташкил этади. Шундай қилиб, футболчи Евро-2016 олдидан доимий ўйин амалиётига эга бўлади. Франциялик "тўпчилар" асосий таркибидаги жой учун курашда имкониятни Эктор Бельеринга бой берган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football