

"Канорирлар" ҳимоячини сотиб олиш учун 30 миллион фунтлик шартнома тайёрламоқда. Венгер бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган трансфер ойнаси вақтида сотиб олмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Давид Луис "Челси" таркибида майдонга тушмаяпти. Ҳимоячи октябрдан бери АПЛ ўйинларида иштирок этмаяпти. Бунга бош мураббий Антонио Конте билан келишмовчилик сабаб бўлган.




