"Арсенал" дарвозабони билан шартномани узайтирди ва маошини оширди

Mirjalol Normatov
19 май 2023
"Арсенал" посбони Аарон Рэмсдейл клуб билан янги шартнома имзолади.

"Канонирлар" 25 ёшли посбон билан шартномани 2027 йил ёзига қадар узайтирди. Унга кўра, посбон ҳозиргидан кўра икки баравар кўпроқ маош олади - ҳафтасига 120 минг фунт.

Ушбу мавсумда Рэмсдейл АПЛда 36 ўйинда қатнашиб, 13 марта дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Times