

"Арсенал"нинг қизиқиши ҳақида трансфер ойнаси очилишига қадар хабарлар янграганди. Брандтнинг ўзи таклифни қабул қилишга қарши эмас, "Боруссия" уни 20 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Аммо, Брандтнинг келаси мавсумни ҳам ҳозирги клубида ўтказиш эҳтимоли катта.
Буни яқинда дортмундликлар директори тасдиқлади: "Мен буни ҳар куни қайтараман: Брандт "Боруссия"да қолади. Мен учун бу доимо аён бўлган - Юлиан Эрлинг Холанд каби қолади".



