

Португалиялик футболчи "Арсенал"га ўтади. Барча ҳужжатларга қўл қўйилган, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Шартнома 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Таварешнинг трансфери "канонирлар"га бонусларсиз 8 миллион еврога тушади.
21 ёшли ҳимоячи "Бенфика" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 7та ассист қайд этди.



