"Арсенал" "Бавария"га қарши ўйин учун пулланган чипталарни текширади

Sherzod Nurmatov
12 апр 2024
"Канонирлар" чипталарни сотиб юборган ҳар бир мухлисга тақиқ қўяди.

Англиянинг "Арсенал" клуби Германиянинг "Бавария" жамоаси мухлислари сешанба куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси ўйинига қандай кирганини текширмоқда, деб хабар берди "Sun Sport".

Хабар қилинишича, "канонирлар" мюнхенлик мухлисларга чипталарни сотган барча мухлисларни "қора рўйхат"га киритади.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" – "Бавария" учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sun Sport