

ESPN хабарига кўра, сардор Мартин Эдегор ва вингер Букайо Сака Микель Артета жамоасига ёрдам беролмайди.

26 ёшли Эдегор дам олиш куни "Арсенал"нинг "Ноттингем Форест" устидан қозонган ғалабаси (3:0) вақтида елкасидан жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 24 ёшли Сака август ойи охирида тиззасидан олган жароҳати туфайли сафдан чиққан эди ва ой охиригача қайтмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетик" – "Арсенал" баҳси бугун 21:45 да бошланади.



