"Арсенал" Артета учун январдаги трансферларга пул ажратди. Мақсад - креатив хавбек

Alisher
21 дек 2020
"Арсенал" Премьер-лигадаги муваффақиятсиз иштирокка қарамай мураббий Микель Артетани қўллаб-қувватламоқда.

Лондон клуби раҳбарияти январдаги трансферлар учун Артетага маблағ ажратди. "Арсенал"нинг қишдаги харид мақсади - креатив ярим ҳимоячи.

Кўплаб футболчилар Артетани қўллаб-қувватлашмоқда, аммо ўйинчиларнинг камроқ қисми испаниялик мураббийнинг ишидан норози.

"Арсенал" АПЛда 14 турдан сўнг 14 очко тўплаган ҳолда 15-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk