"Арсенал" АҚШ терма жамоаси дарвозабони Тернернинг трансфери борасида келишувга эришди

Alisher
28 янв 2022
"Арсенал" АҚШ ва "Нью-Инглэнд" дарвозабони Мэтт Тернернинг трансфери борасида келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 27 ёшли америкалик "канонирлар" учун 7 млн еврога тушади, яна 3 миллион евро эҳтимолий бонуслар сифатида кўзда тутилган.

Футболчи янги жамоасига ёзда келиб қўшилади.

Тернер МЛСда 2021 йилги мавсум сўнггига кўра Америка лигасининг энг яхши дарвозабони деб топилди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano