Арсен Венгер: “Тоттенхэм” йигирма йил ичида илк марта мавсумни биздан юқорида тугатади”

Aslanov Jasurbek
1 май 2017
“Арсенал” устози Арсен Венгер жамоасининг “Тоттенхэм”дан (0:2) учралган мағлубиятига изоҳ берди.

“Ҳа, умуман олганда улар ғалабага лойиқ эдилар. Чунки рақиб иккита гол урди, биз эса йўқ. Ўйин голга қадар давом этаётган эди. Пенальти бизга салбий таъсир қилди. “Тоттенхэм” унгача ҳам жуда хавфли кўринаётганди.

Биз ҳам гол уриш учун вазиятларни яратдик. Аммо якуний нуқтани қўя олмадик. “Тоттенхэм” жисмоний жиҳатдан биздан устунлигини намойиш этди. Бизда ғалабага хоҳиш юқори эди. Аммо бунга эришиш учун яна нималардир етишмади.

“Тоттенхэм”ни табриклашим мумкин. Улар мавсумни биздан юқори поғонада якунлайди. Биз мавсум бошланишидан олдин “Тотенхэм”дан юқорироққа бўлишга эмас, балки чемпионлик учун курашамиз. Улар 20 йил ичида илк марта биздан юқорида бўлишади. Биз бундан хурсанд эмасмиз, аммо ўзимизни “Тоттенхэм” билан тенглаштирмоқчи эмасман. Биз ўзимиз учун лойиқ ва мос бўлган жойда бўлишимиз лозим”,- дейди Венгер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ВВС