Арсен Венгер: "Менчестер Сити" ғалабаларига Гвардиоланинг алоқаси йўқ"
24 фев 2018 10:48
Янгиликлар
Арсен Венгер: "Менчестер Сити" ғалабаларига Гвардиоланинг алоқаси йўқ"
"Арсенал" устози Арсен Венгернинг фикрича, "Манчестер Сити" ғалабалари Хосеп Гвардьола эмас, амалга оширилган трансферлар туфайли.
Франциялик мураббийнинг фикрича, бундай дейишга унда бир қанча сабаблар бор.
– "Барселона"га қаранг, жамоа ҳамон Европанинг энг кучлиси ҳисобланади. Гвардьола у ердан кетганига олти йил бўлдими?, – дея Венгер сўзларидан иқтибос келтиради ВВС.
– Футбол ўзгариб кетди. Баъзи клублар истаган ўйинчисини сотиб оляпти. Мураббий ўз услуби, ғоясига эга бўлиши мумкин, аммо кўп нарсани барибир майдондагилар ҳал қилади. "Сити"ни мағлуб этиш учун биз ўта юқори даражадаги футбол кўрсатишимиз зарур. Мен рақибнинг кучсиз чизиқлари ҳақида гапиришни истамайман. У ерда жуда кўп жаҳон даражасидаги футболчилар жам бўлишган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар