Арсен Венгер "Арсенал"нинг жорий мавсумдаги имкониятини баҳолади

Оқил Абдубарноев
2 янв 2023
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг жорий мавсумда АПЛда чемпион бўлиш имкониятларини баҳолади.

"Менимча, жамоада чемпион бўлиш учун барча жиҳатлар етарли. Футболчилар охиригача курашишга қодир. Гувоҳи бўлсангиз, жамоа ўйин давомида жуда кўп вазият яратади. Аслини олганда, мен уларнинг заиф томонларини кўрмаяпман", - деди Венгер.

Франциялик мутахассис клубни тарк этганидан кейин илк марта "Арсенал" ўйинига ташриф буюрди. 17-тур доирасидаги баҳсда "канонирлар" "Вест Хэм"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

"Арсенал" айни дамда энг яқин тақибчиси "Манчестер Сити"дан 7 очко олдинда борган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports