

Ашхободдаги “Нисо” стадионида ўтказилган ўйин 3:0 ҳисобида Аркадаг фойдасига ҳал бўлди. Ғолиблар сафида Олтимурод Аннадурдиев иккита гол урган бўлса, Мирза Бекназаров яна бир голга муаллифлик қилди.
Қайд этиш жоиз, 27-дақиқада "Аҳал" аъзоси Довран Хожамаммедов қизил карточка олди.


Шундай қилиб, "Арқадағ" Туркманистон Суперкубогини кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди.



