

Футболчи ёзда Ўзбекистон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда. Ҳозирча футболчига Ўзбекистоннинг айнан қайси жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилмаган.
Маълумот учун, Эральдо Чинари ўтган мавсум "Ноа" сафида Арманистон чемпионатида ғалаба қозонганди. Футболчининг ўзи жамоа сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва яна 9 та голга ассист қайд этган.
Трансфермаркт нашри 28 ёшли футболчини 700 минг еврога баҳоламоқда.



