UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  0 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  34 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди? Янгиликлар

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин аргентиналик футзалчилар Николас Сармиенто ва Константино Вапораки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу биз кутган медаль эмас эди, афсуски. Бизнинг асосий мақсадимиз ушбу мусобақада ғалаба қозониш эди. Бразилияни ғалаба билан табриклайман. Биз қўлимиздан келган барчасини қилдик. Етарлича ҳужумлар қилдик, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Кетма-кет учинчи мундиаль финалида иштирок этмоқдамиз. Бу мен учун учинчи Жаҳон чемпионати бўлди. 

Аргентина шарафини ҳимоя қилаётганимдан жуда мағрурман, афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, лекин биз босиб ўтган йўл мақтовга лойиқ деб ўйлайман. Жамоамизни танқид қилиш ўта нотўғри иш", – дея фикр билдирди дарвозабон Николас Сармиенто.



"Бугунги ўйин натижасини кичик деталлар ҳал этди. Сўнгги сонияларга қадар курашдик ва дуранг қайд этишга интилдик. Афсуски, биз кўзлаган натижа қайд этилмади ва рақиб жамоа ғолиб бўлди. Бразилияни чемпионлик билан табриклайман. 

Бразилия чемпионликка муносиб жамоа эди. Финал баҳсида бизга бироз омад ва диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Айниқса, ўтказиб юборган голларимизда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Сўнгги дақиқада гол урдик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Барчага раҳмат. Бу ажойиб мундиаль бўлди", – деди Константино Вапораки.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика