

Унда дастлаб "Арал Самали" клуби бош директори Даулетмурат Бекмуратов фикрларини билдирди.
"Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Йирик ҳисобдаги мағлубиятга келсак, жамоамизда ёш футболчилар йиғилган. Уларнинг айримлари 2004-2005 йилда туғилган болалар. Муборак шаҳри жамоаси аввалдан кучли бўлиб келган. Қўл остимиздаги ёш футболчилар билан кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ",- дейди клуб бош директори.
- Бугунги учрашув қайдномасида "Арал Самали"да бош мураббий йўқлигини кўрдик...
- Бош мураббийимиз бор. Тимур Турдиев кейинги учрашувларда биз билан келади.
- Жамоа суъний майдонда ўйнаб келмоқда. Табиий майдонга ўтиш режада борми?
- Истасак ёки истамасак Қорақалпоғистон шароитида табиий майдон ўстириш қийин. Бугунги ўйинга майдонга таъсир қилди барибир. Чунки биз суъний майсада тайёргарлик кўрамиз. Тўп бошқача ҳаракатланади.
- Жамоанинг Про лигадаги мақсадлари қандай? Ёзги трансфер вақтида 10 нафар футболчини тарк этиши молиявий ҳолатданми?
- Молиявий ҳолатимизни яширишни ҳожати йўқ. Кетган футболчилар ўрнига ёшларни жалб қилдик.
- Раҳбарият сафар ўйинларига маблағ ажратяптими?
- Биз ўзимизга қулай бўлган транспорт воситасида қатнаяпмиз.



