АҚШдаги турне давомида МЮ автобусида футболчиларнинг сурати бўлмайди

Tolibjon Qosimov
13 июл 2017
АҚШдаги турне давомида "Манчестер Юнайтед" ҳаракатланадиган автобусда футболчиларнинг сурати бўлмайди.

Бундай қарорни жамоадан ортиқча босимни олиб ташлаш мақсадида бош мураббий Жозе Моуриньо қабул қилди. Португалиялик мутахассиснинг фикрича, жамоадан кимнингдир расми бўлиши ички муҳитга салбий таъсир қилиши мумкин.

Ўтган йил Хитойдаги турне давомида МЮ автобусида Златан Ибрагимович, Люк Шоу, Антони Марсьял, Маркус Рэшфорд ва Моуриньонинг сурати бор эди.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk