АҚШ мураббийи: "Ҳали иш бажарилмади. Эронни ютишимиз керак"

Aziz Tukhtamuradov
26 ноя 2022
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Грегг Берхалтер Англияга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жаҳон чемпионатидаги ўйинда гол ўтказиб юбормаслик доимо яхши. Аммо мен гол кўришни истагандим, стандарт вазиятлардан бўлсада. 

Натижадан фахрланамиз. Аммо иш ҳали бажарилмади. Сешанба кунги ўйинда Эронни ютишимиз керак. 

Плей-оффга чиқиш учун беш очко етишини биламиз. Шунинг учун ушбу вазифани бажаришимиз лозим", - деди Грегг Берхалтер. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC