АПЛнинг яна бир клуби ўз трансфер рекордини янгилаши мумкин

18 июл 2019, 09:40
Жоэлинтон АПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

“Xоффенxайм” ҳужумчиси Жоэлинтоннинг хизматларига “Ньюкасл” жиддий қизиқиб қолди.

“Қарғалар” футболчи учун немис клубига 36 млн фунт тўлашга тайёр. Агар бу харид амалга ошса, у ҳолда Жоэлинтон “Ньюкасл” тарихидаги энг қиммат футболчига айланади.

Ўтган мавсум 22 ёшли форвард Бундеслиганинг 28 та ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.


Манба: Sky Sports