

"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Челси" каби клублар 19 ёшли ҳужумчини кузатмоқда. Агарда "Лидс" АПЛдаги ўрнини сақлаб қола олмаса, футболчи жамоадан кетишга ҳаракат қилиб кўради.
"Лидс" эса футболчисининг кетишидан 35-40 млн евро атрофида маблағ ишлаб олмоқчи.
Ньонто 2022 йилда "Цюрих"дан "Лидс"га ўтганди. Ушбу мавсумда у АПЛнинг 16 ўйинида 2 гол ва 3 ассист қайд этди.


