АПЛнинг 29-тур ўйинлари якунланди. Тўпурарлар пойгасига назар

Aslanov Jasurbek
6 мар 2018
Душанбада бўлиб ўтган "Кристал Пэлас" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 29-тур учрашувларига якун ясаб берди.

Бу турда АПЛ тўпурарлар пойгасида пешқадамлардан бўлган Ромелу Лукаку ("Манчестер Юнайтед") ва Муҳаммад Салах ("Ливерпуль") ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Англия чемпионати "Олтин бутса"си учун курашда биринчи ўринни Гарри Кейн ("Тоттенхэм") ва Салах бўлишиб турибди. Уларда 24тадан гол мавжуд. Эътиборингизга АПЛ тўпурарлар пойгасининг топ-5ни тақдим этамиз

АПЛ. Тўпурарлар пойгаси
КлубФутболчиГол
"Тоттенхэм"Гарри Кейн24
"Ливерпуль"Муҳаммад Салах24
"Манчестер Сити"Серхио Агуэро21
"Манчестер Сити"Рахим Стерлинг15
"Манчестер Юнайтед"Ромелу Лукаку14

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia