UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  120 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2

АПЛ. "Челси" 0:3ни 3:3га айлантира олди Янгиликлар

АПЛ. "Челси" 0:3ни 3:3га айлантира олди

Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган “Хоторнс” стадионидаги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вест Бромвич – Челси 3:3

21.30, «Хоторнс»

Гол: Робинсон (4, 25), Бартли (28), Маунт (55), Абрахам (70, 90+3).

Вест Бромвич – Жонстон, Бартли, О`Ши, Ажайи, Ферлонг, Ливермор, Диангана, Матеус Перейра, Сойерс, Робинсон (Робсон-Кану, 66), Таунсенд.

Челси – Кабальеро, Алонсо (Аспиликуэта, 46), Кристенсен, Тиаго Силва, Жеймс, Маунт, Канте, Хавертц, Ковачич (Хадсон-Одои, 46), Вернер, Абрахам.

Огоҳлантириш: Алонсо (8), Жеймс (27).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! Осонгина таслим бўлмагани учун "Челси"га раҳмат айтамиз. АПЛдаги яна бир ажойиб ўйин якунланди.

90+3. ГГГГГГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! АБРАХАМММ!! Ҳисоб тенглашди!! Баракалла "Челси"! Энди ғалаба учун ҳаракат бошланди! Ие, бу ерда гол инобатга олинмаслиги керак эди. Хаверц тўпни қўли билан ўйнаганди. Ҳа, майли. Ҳечқиси йўқ. Ёшлар шунча ҳаракати мевасини татишмоқда.

90+2. ЗАРБАААААА!! Вернернинг кучли зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ХАВЕРЦЦЦЦ!!! Қутқариши мумкин эди. Тўпни тўхтатди, бироқ ҳимоячидан ўтказа олмади. Ўтганида 100 фоизлик вазият бўларди.

87. Рақибини "чопгани" учун Кристенсен огоҳлантирилди.

84. Борган сари вақт кам қолмоқда. "Вест Бром" эса ўйинни дарвозаси ёнидан марказга кўчирди ва ҳужумларга ўтмоқда.

82. "Вест Бром" футболчилари вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда.

79. "Вест Бром" қулай вазиятга эга чиққанди. Зарбани ҳимоячилар қайтаришди. Бугун Кабальеро сейв қилганича йўқ.  Шу сабабли ҳимоячилар тўпни ўтказмасликка ҳаракат қилмоқда.

77. Аспиликуэта жуда охиста зарба берди. Ман ҳам ушлаволардим бу тўпни)

75. СОЙЕЕЕРРСССС!!! Сал қолди. 4:2дан кейин "Челси" шокка тушиб қолиши ҳеч гап эмасди.

73. Лэмпард катта таваккалга қўл урди. Тьяго Силва ўрнига Оливье Жиру майдонга тушди.

70. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Хаверцнинг чиройли пасидан кейин Абрахам ҳисобни қисқартирди. Барчаси идеал. Давом этамиз. 3:2!

68. "Челси" хавфли вазият яратаётган пайтда Аспиликуэта қоидани бузди. Тўп "Вест Бром"га олиб берилди.

63. Йўқ, "подача" яна ўхшамади. Бугун Рис Жеймс бурчак зарбасидан тўпни оширишда нўноқликка йўл қўймоқда.

62. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

60. 30 дақиқа қолди. "Челси" устунлик қилмоқда. Демак, камбэкка ҳаракат қилса бўлади. Хар ҳолда вақт етарлича.

55. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! МАУУУНТТТТТ!!! Одамни бақиртириб юборадиган даражада чиройли гол урди у. Ажойиб! "Челси" қайтмоқда.

53. "Челси" бурчак зарбасидан кейин яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бош билан берилган зарба ўхшамади.

50. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ Жеймснинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Лэмпард иккинчи бўлимни ўзгаришлар билан бошламоқда. Кўрамиз, "перестройка" қандай кечаркин?!

- Демак, жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 3:0.

44. Диангана қулай нуқтадан зарба берди. ноаниқ.

42. "Челси" яхши нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Алонсонинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

40. Абрахам яна бир вазиятни йўққа чиқарди. Жеймснинг оширган тўпини Абрахам яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади.

36. Рис Жеймс қанотдан кутилмаганда дарвоза томон зарба берди. Сэм Жонстон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

34. Маунтнинг зарбаси рақибига теккан ҳолда бурчакка чиқиб кетди.

32. "Вест Бром" жарима зарбасига эга бўлди. Оширилган тўпни Силва қайтариб юборди.

30. Хабиб ва Конор ўртасидаги жанг ёдимга тушиб кетди.

28. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Нималар бўляпти!!!! 3:0!! Бартли осонлик билан гол урди!!! "Челси"нинг либосидаги 3 рақами "Вест Бром" учун хизмат қиляпти.

27. Рис Жеймс огоҳлантирилди.

25. What a debut! Тьяго Силва тўпни олдириб қўйди ва Робинсон дублини расмийлаштирди!


23. "Челси"да яна бир имконият юзага келди. Қанотдан узатилган тўпни Вернер дарвоза томон йўллади. Жонстон ўз ўрнида.

21. "Челси"да яна бир имконият юзага келди. Рис Жеймснинг пасини Маунт дарвозага йўллашда бироз қийналди. Жонстон тўпни ушлаб олди.

17. Вернер ҳужумга ўтди, бироқ тўп унинг ўзига тегиб, майдонни тарк этди.

15. ВЕРНЕЕЕЕЕЕРРРР!!! Маунтнинг чиройли пасини Тимо дарвозага жойлай олмади. Гол ура олмаслик қийин эди бу нуқтадан.

12. ЗАРБАААААААААА!! Қанотдан оширилган тўпни Абраҳам 2 метрдан дарвозага кирита олмади.

10. ЗАРБААААААААА!! Маунтнинг кучли зарбасини Сэм Жонстон қайтарди!

7. Йўқ, унинг зарбасини жонли девор қайтарди.

6. "Челси" стандарт вазиятга эга бўлмоқда. Тўп ёнида Маунт. 

4. ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Робинссоннннннн!! 18 метрлардан кучли зарба берган Робинсоннинг зарбасини Кабальеро қайтара олмади! Чиройли гол!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳурматли футбол мухлислари, эътиборингизни "Хоторнс" стадионига тортамиз. Бугун ушбу стадионда "Челси" "Вест Бромвич"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан биргаликда Миржалол Норматов кузатиб боради. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика