АПЛ. Трансфермаркт нархлари ўзгарди. Энг катта ўсиш ва пастлаш кимда? Ҳусановнинг нархида ўзгариш бўлдими?

Khoja
31 май 2025
Трансфермаркт нашри АПЛ футболчиларининг янгилаган нархларини эълон қилди.

Энг катта ўсиш “Ньюкасл“ ҳужумчиси Александер Исакда бўлди. Форварднинг нархи 20 миллион еврога ошди ва энди унинг бозордаги нархи 120 миллион еврога етди. Энг катта тушиш эса “Ман Сити“ футболчиси Фил Фоденда бўлди. Ярим ҳимоячининг нархи 30 миллион еврога пастлаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи ўзгаришсиз қолди ва ҳимоячимиз ҳали ҳам 35 миллион еврога баҳоланган.


KhojaМуаллиф
Манба: Трансфермаркт