АПЛ тарихидаги энг кеч голга ким муаллифлик қилди?

Sherzod Nurmatov
22 янв 2024
АПЛнинг 21-турида "Шеффилд Юнайтед" "Вест Хэм" билан сермаҳсул дуранг ўйнади – 2:2.

Оли Макберни пенальтини голга айлантириб, жамоаси дуранг қайд этишида ҳисса қўшди.

Қизиғи шундаки, Макбернининг голи Англия Премьер-лигаси тарихида ушбу статистика юритила бошланганидан бери (2006/2007 йилги мавсумдан бошлаб) энг куч урилган гол бўлди. Ҳужумчи 103-дақиқада "болғачилар" дарвозасини ишғол қилди.

Бунгача чемпионат тарихидаги энг кеч киритилган тўп Дирк Кюйтнинг 2011 йилда "Арсенал"га урган голи бўлганди. Нидерландиялик футболчи "канонирлар" дарвозасини 102-дақиқада ишғол қилган.

"Шеффилд Юнайтед" АПЛ мусобақа жадвалида охирги ўринда бормоқда. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta