АПЛ. Рожерснинг истеъфоси яқин. “Лестер” 1 очко билан аутсайдер бўлиб турибди

Eldor Akmurzayev
18 сен 2022
Англия чемпионати 8-турида “Тоттенхэм”га учралган йирик (2:6) мағлбиятдан кейин “Лестер” жамоа устози Брендан Рожерсни истеъфога чиқармоқчи.

Унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида “Брентфорд” бош мураббийи Томас Франк кўрсатилмоқда.

“Тулкилар” ўтказилган 7 ўйиндан кейин бир очко билан АПЛ турнир жадвалида аутсайдер бўлиб турибди. Жамоа ўз дарвозасида 22 та тўп олиб чиққан.

49 ёшли Рожерс 2019 йилдан бери “Лестер”ни бошқариб келмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Telegraph