АПЛ. "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Ноттингем Форест"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
23 сен 2023 21:00
Янгиликлар
АПЛ. "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Ноттингем Форест"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
"Манчестер Сити" – "Ноттингем Форест" 2:0
Голлар: Фил Фоден (Кайл Уокер) 7', Эрлинг Холанд (Матеус Луис) 14'
"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер, 25. Мануэль Аканджи, 3. Рубен Диаш, 24. Йошко Гвардиол, 27. Матеус Луис, 16. Родриго Эрнандес, 47. Фил Фоден (10. Жек Грилиш 87'), 19. Хулиан Альварес (6. Натан Аке 57'), 11. Жереми Доку (4. Калвин Филлипс 51'), 9. Эрлинг Холанд.
Захира: 18. Штефан Ортега, 33. Скотт Карсон, 82. Рико Льюис, 21. Серхио Гомес, 52. Оскар Бобб.
"Ноттингем Форрест": 1. Мэтт Тернер, 30. Вилли Боли, 19. Мусса Ниакате, 43. Ола Айна (27. Дивок Ориги 75'), 24. Серж Орье (14. Каллум Хадсон-Одои 56'), 16. Николас Домингес, 6. Ибрагим Сангаре (21. Энтони Эланга 56'), 5. Орел Мангала, 3. Нуно Тавареш (29. Гонсало Монтиэль 39'), 9. Тайво Авонийи (11. Крис Вуд 75'), 10. Морган Гиббс-Уайт.
Захира: 23. Одиссеас Влаходимос, 4. Жо Уорелл, 8. Шейху Куяте, 22. Райан Йейтс.
Огоҳлантиришлар: Мануэль Аканджи 18', Хосеп Гвардиола ("Ман Сити" бош мураббийи) 19', Нуно Тавареш 21', Ибрагим Сангаре 45', Морган Гиббс-Уайт 50', Эдерсон Мораес 58', Тайво Авонийи 58', Орел Мангала 77', Дивок Ориги 81', Гонсало Монтиэль 90+4', Жек Грилиш 90+4'
Четлатиш: Родриго Эрнандес 46'
Манчестер Сити Фил Фоден - 7', Эрлинг Холанд - 14' |
Премьер-лига . 6-тур 23/09/2023, 20:00 0
:
2
Тугади
|
Ноттингем Форрест |
Стадион: Etihad Stadium, 53413 томошабин
Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор
90+7. Ўйин якунланди!
90+5. "Ноттингем"дан кетма кет зарбалар. Дастлаб, Оригининг зарбасини Эдерсон қайтариб юборган бўлса, Монтиэлнинг зарбасини ушлаб олди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
80. Ўйин ҳарорати анчагина юқори.
65. Фил Фоден олдинга юриш қилиб, жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
63. Домингеснинг дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ бўлди.
58. Авонийи ўзига узатилган тўпни Эдерсоннинг устидан дарвозага туширмоқчи бўлди, бироқ зарба анча кучли бўлиб кетди.
51. Мангаланинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.
50. Гиббс-Уайтнинг дарвоза томон тепган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
49. Меҳмонлар энди бир киши кўп бўлишларидан фойдаланиб устунликни ўз қўлларига олишадими, кўрамиз.
Родри ва Морган Гиббс-Уайт бурчакда ўзаро тортишиб қолишди. Испан футболчисининг ҳаракатлари қўпол бўлди ва ҳакам уни майдондан четлатди.
46. Бўлим бошланиши биланоқ майдон эгалари 10 киши бўлиб қолмоқда. Родрига қизил карточка кўрсатилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+5. Биринчи бўлим якунланди!
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
42. Алвареснинг жарима зарбасидан тепган тўпи "жонли девор"га тегиб йўналишини ўзгартирди.
40. Ўйин анча агрессив руҳда ўтмоқда.
31. Алварес рақиб жарима майдончаси ичидан дарвоза томон зарба берди, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўла олди.
26. Алвареснинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
21. Морган Гиббс-Уайтнинг жарима зарбасидан тепган тўпи рекошетга учраб майдонни тарк этди.
"Ман Сити"дан ажойиб комбинация: Алварес Фоденга, Фил Матеус Луисга, Луис ҳаволатиб Холандга, норвегалиялик бош билан тўпни дарвозага "михлади"!
14. ГОЛ! Холанд ҳисобни иккитага оширди!
13. Уокер яна олдинга ўтмоқда. Унинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
10. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.
9. Меҳмонлар олдинга ўтишни бошлади.
Родриго майдон марказидан тўпни ҳаволатиб ўнгга - Уокерга узатди, Кайл тўпни бироз орқароққа узатди, Фоденнинг зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди!
7. ГОЛ! Фоден ҳисобни очди!
3. Родригонинг жарима зарбасидан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
1. Ўйин бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Фикрлар