АПЛ. “Ливерпул”нинг йил давомидаги мағлубиятсиз серияси якунланди ва бошқа маълумотлар
23 авг 2022 08:40
Янгиликлар
АПЛ. “Ливерпул”нинг йил давомидаги мағлубиятсиз серияси якунланди ва бошқа маълумотлар
АПЛ 3-тур охирги баҳсида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпул”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдларининг мусобақада 2022 йил бўйича давом этиб келаётган 21 ўйинлик мағлубиятсиз серияси “Олд Траффорд”да якунланди.
Эрик тен Хаг эса Сер Алекс Фергюсон жамоадан кетганидан кейин “қизиллар”га қарши дебютидаёқ ғолиб бўлган Луи ван Галдан кейинги илк мутахассисга айланди. Тен Хаг фаолиятида илк бор Юрген Клопп жамоасини таслим этди. Бунгача иккита мағлубият бор эди.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” АПЛ доирасидаги ўйинларнинг 1-таймида олдинда борганида ҳеч қачон мағлуб бўлмаган ва серия давом этмоқда:
304 та учрашув,
281 та ғалаба;
23 дуранг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар