UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. "Реал" "Леванте" қаршисида ожиз қолди  104 02:51А Серия. "Милан" яна очко йўқотди  3 01:24Неймар Францияда узоқроқ муддатга қолиши мумкин  5 01:12Месси "гол+пас" тизимида 1000лик довонни забт этди  19 00:54Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Пахтакор" 4:0  2 00:45Ла Лига. "Сосьедад" – "Валенсия" учрашувида 3та гол урилди  2 00:34Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида шарманда бўлди  4 00:24АПЛ. Турнинг марказий учрашувида Гвардиола шогирдлари зафар қучишди  43 00:12А Серия. Ибрагимович "Фиорентина"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:04Ла Лига. "Леванте" – "Реал". Асосий таркиблар билан танишинг  44 23:56А Серия. "Ювентус" мутлақ аутсайдердан битта тўп фарқи билан устун келди  11 23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  11 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  14 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  29

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди Янгиликлар

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди

Ўтган ҳафтада "Ливерпуль" ўз тарихида биринчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Финалда Фирминонинг голи "Фламенго"ни мағлуб этди. 

Энди Юрген Клопп жамоаси футболчилари махсус белги (клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби логоси) бор формада ўйнашлари мумкин. Бу кейинги финалгача амал қилади.


Аммо Премьер-лига "Ливерпуль"га чемпионат ўйинларида ушбу белгидан фойдаланишга рухсат бермади. Қоида бўйича, мавсум давомида фақат битта ҳолатда форма дизайнида ўзгариш бўлиши мумкин - бу хайрияга боғлиқ воқеа бўлса. "Ливерпуль" лигадан қоидаларни қайта кўриб чиқишни сўради. Клуб раҳбариятга мурожаат қилиб, бу инглиз жамоасининг клублар ўртасида ЖЧдаги сўнгги 10 йилликдаги дастлабки ғалабаси эканини айтиб, Премьер-лига бундан ғурурланиши кераклигини маълум қилди.


2008 йилда Премьер-лига "Манчестер Юнайтед"га ҳам белги ёпиштиришга рухсат бермаган. Ўшанда инглиз клуби клублар ўртасидаги ЖЧда "Кито"ни 1:0 ҳисобида таслим этган эди.


"Ливерпуль" хатто Англия Кубоги баҳсларида ҳам бу белгидан фойдаланиши қийин бўлади. Бунинг учун Футбол Ассоциацияси махсус расмий рухсат бериши керак. Клуб 5 январь куни "Эвертон"га қарши ЖЧ белгиси билан майдонга чиқиш учун ассоциацияга мурожаат қилди.


"Ливерпуль" мухлислари ҳозирча белгини фақат Инстаграмда кўришлари мумкин.

Ушбу лого билан Чемпионлар лигасида ўйнашга рухсат берилган. УЕФА бунга қарши эмас.


Бунгача "Бавария" Бундеслигада, "Интер" А Серияда махсус белги билан ўйнаган. Шунга ўхшаш лого терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионлари формасида бор. Биринчи марта ушбу белги 2007 йилда тақдим этилган ва Италия терма жамоаси формасига тикилган эди. Ҳозир бу лого Францияда.


"Ливерпуль" учун бу муҳим ғалаба Мерсисайдликлар Клоппгача уч марта (Боб Пэйсли, Жо Фэгане ва Рафа Бенитес қўл остида) клублар ўртасидаги ЖЧ финалида мағлуб бўлган (авваллари бу турнир Қитъалараро кубок деб номланарди). Жоржино Вейналдум бу лого билан ўйнашни истаётганини очиқчасига айтди. "Турнир ҳақида оилам ва дўстларим билан суҳбатлашсам, уларнинг барчаси белги ҳақида гапиришади. Улар футболкага қарашганда ушбу логони кўришни хоҳлашмоқда. Бу белги клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонганимизни билдиради" - дейди голландиялик. Юрген Клопп ушбу муваффақиятни ойга қўниш билан тенглаштирди.


Бироқ ҳозир жамоанинг муҳимроқ ишлари бор. Мавсумнинг энг қийин қисми бошланяпти. Олдинда "Лестер", "Вулверхэмптон" (икки марта), "Шеффилд", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳслар бор.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

+1   
25 дек 14:49:07
Nabijon Murotov
Real Madrid libosida 3 yil bo'lgan bu logo,rekord natija
   
25 дек 13:39:15
rahmonov1904
Yopiwtiriw kerak
   
25 дек 13:15:25
Spain chempion
APL va Real an'analarga doim sodiq qolgan
-1   
25 дек 14:37:21
Fayziobod mahalla futbol jamoasi
Реал Мадрид дан леверпулга падарка ушбу логотип шараф Билан такиш керак АПЛ тугри тушуниш керак катта мехнат килинган ушбу логотипни олиш учун
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг