

Бу ҳақда "GiveMeSport" хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлашга тайёр. Шу билан бирга, клуб музокараларни осонлаштириш учун ҳужумчи Дарвин Нуньесни сотиб юбормоқчи.
Экитике ўтган мавсум 48 ўйинда 22 та гол ва 12 та голли пасга муаллиф бўлди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳолаган.



