

“Агар биз мавсумни тикламасак ва кейинги мавсум учун келишувларни амалга ошира олмасак, у ҳолда август ойига қадар клубимизда пул қолмайди. Бу факт.
Бошқа клублар ҳақида гапира олмайман, барчанинг молиявий аҳволи турлича. Бироқ, “Бёрнли”даги вазиятни ишонч билан айта оламан.
Шу боис, мавсумни хавфсиз якунлаш бўйича қарор қилганмиз. Мавсум давом этишини жуда хоҳлаймиз. Видеоконференцияда буни бир овоздан қўллаб қувватладик. Барча ўз ишини қилишни истайди. Мавсумнинг тикланиши эса АПЛ клублари учун энг мақбул вариантдир”, дейди Гарлик.

"Бернли" коронавирус туфайли қанча маблағ йўқотишини маълум қилди



