

22 ёшли ивуарлик футболчи ёзда инглиз клубига ўтиши мумкин эди, аммо клублар кутилмаганда музокараларни тўхтатиб қўйишган эди.
Кессье жорий мавсум А Серияда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Франк "Стелла д'Ажаме" тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини шу ерда бошлаган. Футболчи "Милан"га қадар "Аталанта" ва "Чезена" жамоаларида ўйнаган. У 2014 йилда бери Ивуар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" собиқ ўйинчиси Патрик Кутроне ёзда "Вулверхэмптон" аъзосига айланган эди.



