АПЛ клуби футболчиси ноқонуний пул тиккани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинди
14 сен 2023 11:15
Янгиликлар
АПЛ клуби футболчиси ноқонуний пул тиккани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинди
Қоидабузарликлар сони ҳайратланарли.
"Ноттингем Форест" ҳимоячиси Гарри Тоффоло 2024/2025 йилги мавсум охиригача профессионал даражада футбол ўйнамайди, деб хабар бермоқда BBC.
Бундай қарор Англия Футбол Ассоциацияси томонидан қабул қилинган бўлиб, футболчи томонидан тикиш бўйича 375 та қоидабузиш аниқланган. Уларнинг барчаси 2014 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоуни ноқонуний пул тиккани учун 8 ойлик дисквалификацияни ўтамоқда. У 2022/2023 йилги мавсум давомида жазоланди, ўша мавсумда у АПЛнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турганди ва Англия терма жамоасида дебют қилишга улгурган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар