АПЛ. Кейинги ҳафтадан қайси стадионларга мухлислар қайтиши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
26 ноя 2020, 21:15
Буюк Британияда 2 декабрдан бошлаб карантин қоидлари юмшатилади.

Sky Sports хабар беришича, Англия чемпионатидаги клубларнинг ярмига чекланган миқдорда (2.000 нафар) мухлисларнинг стадионга қўйишига рухсат берилган. Булар, қуйидаги 10 та клуб: “Тоттенхэм”, “Челси”, “Вест Хэм”, “Кристал Пэлас”, “Арсенал”, “Фулхэм”, “Ливерпуль”, “Эвертон”, “Брайтон” ва “Саутгемптон”.

Қолган ўн клуб эса ўз ўйинларини ишқибозларсиз ўтказишда давом этади: “Астон Вилла”, “Вулверхэмптон”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ньюкасл”, “Лидс”, “Вест Бромвич”, “Шеффилд”, “Лестер”, “Бёрнли”. Бу коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи билан боғлиқлиги айтилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports