АПЛ. Эриксен тиббий текширувдан муваффақиятли ўтди

Eldor Akmurzayev
31 янв 2022
Бу ҳақда журналист Лайалл Томас хабар бермоқда.

Унга кўра, ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен “Брентфорд” базасида тиббий текширувдан муваффақиятли ўтди. У тез орада АПЛ клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Қайд этилишича, даниялик футболчи билан битим бир йилга узайтириш шарти билан жорий мавсум охирига қадар тузилади.

29 ёшли хавбек бундан олдин Англияда “Тоттенхэм” (2013-2020) шарафини ҳимоя қилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com