UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  0 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  2 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  42 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади

Англия Премьер лигаси 24-туридан ўрин олган марказий учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувни захирада бошлайди.

"Арсенал" – "Манчестер Сити" 5:1

2 февраль, 21:30 | "Эмирейтс"

Голлар: 1:0 – 2 Эдегор, 1:1 – 55 Холанд, 2:1 – 56 Парти, 3:1 – 62 Льюис-Скелли, 4:1 - 76 Хавертц, 5:1 – 90+3 Нванери.

Арсенал – Райя, Габриэл, Салиба, Льюис-Скелли, Тимбер, Райс, Парти, Эдегор (Мерино, 84), Троссард (Нванери, 84), Хавертц, Мартинелли.

Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол, Стоунз, Аканджи, Матеуш Нунеш, Ковачич, Бернарду Силва, Савио, Мармуш (де Брюйне, 72), Фоден (Макати, 72), Холанд.

Огоҳлантириш: Тимбер (25), Эдегор (71).

Арсенал

Мартин Эдегор - 2', Томас Партей - 56', Myles Lewis-Skelly - 62', Кай Хаверц - 76', Этан Нванери - 90'

Премьер-лига . 24-тур

02/02/2025, 21:30

1
:
5
Тугади

Манчестер Сити

Эрлинг Холанд - 55'

Стадион: Emirates Stadium, 60355 томошабин

Бош ҳакам: Peter Bankes

45'
90'
2'  Мартин Эдегор
2'  Кай Хаверц
25'  Юрриен Тимбер
56'  Томас Партей
62'  Myles Lewis-Skelly
62'  Деклан Райс
71'  Мартин Эдегор
76'  Кай Хаверц
76'  Габриэль Мартинелли
84'  Леандро Троссард (Этан Нванери)
84'  Мартин Эдегор (Микель Мерино)
90'  Myles Lewis-Skelly (Риккардо Калафьори)
90'  Кай Хаверц (Рахим Стерлинг)
90'  Этан Нванери
90'  Деклан Райс
55'  Эрлинг Холанд
55'  Савио
72'  Фил Фоден (Джеймс МакЭти)
72'  Омар Мармуш (Кевин Де Брёйне)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Абдуқодир Ҳусановни бугун кўрмадик ва мана "Сити" бештани қабул қилди.

90+3. ГОЛ! Нванеридан супергол! Унчалик мураккаб зарба бўлмаганди. Шунчаки тўрттадан кейин Ортеганинг ҳам кайфияти бир пул бўлган кўринади.

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

89. Қанотдан тўп узатилди. Аканжи тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни Тимбер дарвозага киритиб юборишига бир баҳя қолди.

86. "Арсенал" мухлислари "Оле" ўйинини бошлаб юборишди.

"Сити"нинг чап қанотига бугун "хуш келибсиз" деб ёзилган. Ўша гап, Гвардиол ҳужумга ўтганда ҳеч ким чап қанотни ёпмаяпти. Натижада "Арсенал" бундан зўр фойдаланмоқда. Ёки Гвардиолни ярим ҳимояга қўйиб, ҳимояга бошқани ташлаш керак ёки Гвардиолни умуман ҳужумга чиқармаслик керак эди. Гвардиоланинг фаолиятида жиддий пасайишни кўряпмиз. Шарҳловчи ҳам Ҳусановнинг тушиши тарафдори.

76. ГОЛ! Хавертц ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

72. Фоден ва Мармуш ўйиндан олинди. Кевин де Брйюне ҳамда Макати ўйинга қўшилди.

"Сити"да икки футболчи майдонга тушади. Улар орасида биз кутган инсон йўқ.

68. ЗАРБААААААААА!!! ОРТЕГААААААА!!! Мартинеллининг зарбасини Ортега қийинчилик билан қайтарди!

66. Гвардиол яна яширин ҳужумчи ролида. Бу Гвардиоланинг хатоси. "Арсенал" каби рақиблар олдида бундай қилиш керак эмасди. Ёки  яна бир ҳимоячини ўйинга ташлаши керак эди.

62. Ҳаммаси тамом-ми... Льюис-Скелли фарқни оширди.

57. Ҳа, дўстлар, "Сити"нинг голини нишонлашга улгурмадик ҳам. Фоден тўпни йўқотди. Партининг зарбаси Стоунзга тегиб, дарвозага кириб кетди... 

55. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Қанотдан узатилган тўпни Холанд дарвозага жойлади!

50. Мармуш ҳужумга ўтди. Айни дамда АПЛнинг энг зўр ҳимоячиси бўлиб турган Салиба ундан тўпни осонлик билан олиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус! Иккинчи бўлимда Абдуқодирни кутамиз

44. ЗАРБАААААААА!! Савиньонинг кучли зарбасини Райя қийинчилик билан қайтарди!

42. ХАВФЛИИИИ!!!! "Сити"нинг чап қанотидан ҳаволатиб узатилган тўпга Бернарду бўш қолган дарвозага зарба йўллаши мумкин бўлганди. Дарвозабоннинг тўпга тегиниши голни йўққа чиқарди.

41. "Сити" ҳужумда. Қанотдан узатмага Холанд зарба берди. Муваффақиятсиз.

Комментдаги бир гап тўғри, АПЛда бир неча йилдан бери ўйнаётган футболчилар хато қилмоқда. Абдуқодирнинг хатоси эса унутилиб кетади, албатта.

Қойил қолдирган жиҳат, Абдуқодир тезда АПЛ назарига тушгани бўлмоқда.

35. Бизга 15 сония давомида Абдуқодирни кўрсатишди. Бу унинг майдонга туширилиши кераклигига ишора бўлса керак.

32. Мармушнинг бурчакдан узатмасидан кейин "шаҳарликлар" футболчиси тўпни боши билан дарвозага йўллади. Райя тўпни ушлаб олди.

28. Бернарду ва Эдегор ҳаводаги тўп учун кураш олиб борди. Португалиялик бироз қўпол ўйнаган шекилли, Мартин майдонга ётиб олди.

26. УХХХХХХХХ!! Ортега нималар қиляпти! Унинг хатосидан кейин ҳисоб ўзгариши мумкин бўлганди. Хавертц бўш дарвозани ишғол қила олмади.

23. УХХХХХХХХ!! Бурчакдан узатилган тўпга Гвардиол боши билан зарба йўллади. Райя зўр реакция кўрсатди. Тўп устунга тегиб, майдонга қайтиб кетди.

21. "Сити" ўйинни рақиб ярим майдонига кўчирди, лекин ҳозирча вазиятлар йўқ.

15. Сўнгги дақиқалар мобайнида "Арсенал" тўп билан кўп бўлмоқда.

Ҳусановни асосий таркибга қайтаринг, деб ёзди бир телеграм канал)

10. "Арсенал" яна ҳужумга ўтди. Хавертц оффсайд ҳолатида.

6. ГОЛ! Мартинелли ҳисобни ўзгартирганди. Оффсайд. Ҳа, яққол. "Сити" ҳимояси "провал" ҳолатда.

"Setanta" шарҳловчиси (исмини билмадим) ўтган турда "Челси" урган голни Абдуқодир Ҳусановнинг хатоси эмас, Аканжининг ҳам айби бор деб айтди. Позицион олганда Аканжи дарвоза томонда бўлиши керак эди дейди.

2. ГОЛ! Аканжининг қўпол хатосидан кейин Райс тўпни эгаллаб олди ва Хавертцга оширди. Кай эса Эдегорни топди. Мартин бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

1. Илк дақиқаданоқ "Арсенал" ҳужумга ўтди. Хавертцнинг зарбасини Ортега ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни афсонавий "Эмирейтс"га қаратамиз. Ушбу стадионда Ўзбекистоннинг энг кўп мухлисга эга жамоаси меҳмон бўлади. Марказий баҳс стартига оз вақт қолмоқда!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика