UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

Антонио Конте: “Бизда фантастик серия. Мени эмас, футболчиларимни табрикланг” Янгиликлар

Антонио Конте: “Бизда фантастик серия. Мени эмас, футболчиларимни табрикланг”

“Кристал Пэлас” устидан (1:0) ғалаба қозониб, ғалабали сериясини 11 та учрашувга етказган “Челси” устози Антонио Конте учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 “Кристал Пэлас” устидан (1:0) ғалаба қозониб, ғалабали сериясини 11 та учрашувга етказган “Челси” устози Антонио Конте учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизда фантастик серия.  Футболчиларимни табриклашингиз мумкин. Мен улардан хурсандман, чунки улар бунга лойиқ эдилар. Мен ҳар куни шогирдларимнинг ўз ишларига бўлган муносабатларини - ўйинга жон жаҳдлари билан  тайёргарликларини кузатаяпман. Эндигина 17-тур ортда қолди. Танаффусга қадар яна иккита тур бор. Биз яхши ишлаяпмиз ва шу сабаб муносиб поғонада бормоқдамиз. Жадвалга эътибор қилмасдан ўз ишимизни давом эттиришимиз лозим.

Биз ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанатни топа олдик. Бир қатор вазиятларда дарвозабонимиз ҳал қилувчи ролни бажарди. Ўтган турда биз майдонда рақибга нисбатан устунлик қилган бўлсакда, Куртуа ажойиб “сейв”и орқали бизни голдан қутқарди. Ўтган мавсумда у кўплаб голлар ўтказди. Аммо бу йил унинг ишлари жойида. Биз жамоавий ҳимояланиб, ҳужумга ҳам кўпчилик бўлиб ўтмоқдамиз. Афсуски, бугунги баҳсда Диего Коста бешинчи сариқ карточкасини олди. Бу унга муносибмимиди ёки йўқ, билмайман. Аммо бу вазият рўй берди ва биз бошқа ҳужумда бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. Коста ва Канте биз учун ўта муҳим футболчилар” дейди Конте.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика